ALOQA NAZORATI мобиль иловасининг мақсади - алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ва сифатини оширишдан иборат.
ALOQA NAZORATI мобиль иловасининг вазифалари:
- Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш;
- Мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолатини кузатиб бориш;
- Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси билан танишиш;
- 1144 Call Марказга қўнғироқ қилиш ва мурожаатни шакллантириш;
- Юборилган мурожаатлар статистикаси билан танишиб бориш;
- Фойдаланувчининг шахсий профилини яратиш.
Мобиль илованинг афзалликлари:
- Исталган вақт ва масофадан туриб 24/7 режимида мурожаатларни шаллантириш ва юбориш;
- Мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати билан он-лайн режимда танишиб бориш;
- Рўйхатдан ўтишда СМС ёки OneID ягона идентификация тизимидан фойдаланиш;
- Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун мобиль иловага тез ва осон кириш ва унда ишлашни давом эттириш;
- Тегишли файл ва маълумотларни юклаш ва олиш;
- Мурожаатда кўрсатилган ҳолат ёки жой билан боғлиқ масала бўйича жойнинг геолокацияси ёки фотосуратини юбориш;
- Ўзбек ва рус тилидан фойдаланувчининг иҳтиёрига кўра фойдаланиш
- Фойдаланувчига қулай ва тушуниш учун осон меню;
- Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида 10 дан ортиқ
йўналиш ва 60 дан ортиқ масалалар юзасидан мурожаатларни шакллантириш;
- Мобиль илова экранини тунги ва кундузги режимда акс этиши;
- Шахсий маълумотлар ва ахборот хавфсизлигини таъминлашда бугунги
кундаги замонавий услуб ва тамойиллардан фойдаланилганлиги.